今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

26 май куни Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Қирғизистонга боради

23 五月 2022 15:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 май куни расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлади, дея хабар бермоқда Kazinform.

Президент матбуот хизмати Telegram каналида эълон қилган хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари Бишкекда кичик ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Эртаси куни, 27 май куни Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида видеоконференция режимида иштирок этади.

回到顶部