今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алмати шаҳрида тўрт кун ичида 833 киши ревакцинациядан ўтди

26 十一月 2021 20:16

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги №22 сонли поликлиника бош шифокори ўринбосари Ақерке Жомарт ревакцинация муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Учинчи вакцина янги штаммлардан ҳимоя қилиш учун қонда етарли миқдорда антитаначаларни ишлаб чиқиш имконини беради. Вақт ўтиши билан эмланган одамларнинг коронавирусга қарши иммунитети пасаяди, шунинг учун 18 ёшдан ошган барча фуқаролар эмлашнинг иккинчи босқичи киритилгандан кейин 6 ёки 9 ой ўтгач олишлари керак», - деди Ақерке Жомарт.

Шифокорнинг сўзларига кўра, аҳолини қайта эмлаш натижасида коронавирус билан боғлиқ вазиятни бошқариш мумкин бўлади.

Шунингдек, у вакцинация тананинг иммунитетини заифлаштирмаслигини таъкидлади.

«№ 22 поликлиникада 30 га яқин тиббиёт ходимлари тўрт кун ичида вакцинанинг учинчи дозасини олишди. Ман феврал ойида «Спутник V» препарат билан эмланганман, март ойида иккинчи компонентни олганман ва 24 ноябр куни эса маҳаллий QazVac препарати билан қайта эмланганман», - деди у.

Алматида жами 833 киши ревакцинациядан ўтди.


Муаллиф: Алма Муқанов

回到顶部