今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари: Қозоғистон Ҳиндистонга ёрдам беришга тайёр

4 五月 2021 16:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи номидан ва ўз номидан Ҳиндистон халқига COVID-19 вирусининг ҳалокатли авж олиши муносабати билан бирдамлигини билдирди, деб беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Давлат раҳбари коронавирус чегара билмаслигини ва бутун дунёга тарқалишда давом этаётганини, тобора кўпроқ одамларга юқишини афсус билан қайд этди. У яқинларини вафот этган оилаларга ҳамдардлик билдирди ва касал бўлиб қолганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

«Ушбу қийин пайтда биз ҳиндистонлик дўстларимиз билан пандемияни олдини олиш учун кучларимизни бирлаштиришга ва давлатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Сизнинг доно раҳбарлигингизда Ҳиндистон ҳукумати мавжуд инқирозни енгиб, нормал ҳаётга қайтишни таъминлай олишига ишонаман», - дейилади Қозоғистон Президентининг телеграммасида.

Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модига Ҳиндистон янада барқарор ва фаровон бўлишига эришиш учун мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишда кучли ирода тилади.

回到顶部