今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони бир ҳафта ичида 12 фоизга камайди

12 五月 2022 16:50

GENEVA. Kazinform – Охирги ҳафтада 3,5 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 12 мингдан ортиқ киши вафот этган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўтган етти кунга нисбатан юқтириш ҳолатлари 12 фоизга, ўлим ҳолатлари сони эса 25 фоизга камайди», — дейилади ЖССТ хабарида.

Ташкилотнинг ҳафталик бюллетенида таъкидланганидек, «март ойининг охиридан бери COVID-19нинг янги ҳолатлари ва ўлим ҳолатлари сони камаймоқда». Ушбу кўрсатгичлар 2 майдан 8 майгача, олдинги ҳафтага нисбатан пасайиш мос равишда 12% ва 25% ни ташкил этди: 3 546 069 янги касалланиш ҳолатлари ва 12 025 ўлим ҳолатлари қайд этилган.

«Касалланганлар сонининг ўтган ҳафтага нисбатан (25 апрел – 1 май) энг сезиларли камайиши Жануби-Шарқий Осиё (-29 фоиз), Шарқий Ўрта ер денгизи (-28 фоиз) ва Европада (-26 фоиз) қайд этилган. Шу билан бирга, Америка (+ 14%) ва Африкада (+ 12%) касалланишнинг ўсиши қайд этилди.

Бир ҳафта ичида энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда қайд этилди - 451 414, ундан кейин Австралия (431 410), Германия (427 044), Италия (304 573) ва Корея Республикаси (268 749)да аҳвол жиддий. Бир ҳафта ичида энг кўп ўлим ҳолатлари Қўшма Штатларда қайд этилди – 2652. Кейинги ўринларда Россия (915), Италия (910), Франция (732) ва Бразилия (681)», — дейилади хабарда.

ЖССТ маълумотларига кўра, Омикрон дунёда доминант штамм бўлиб қолмоқда.

Пандемия бошлангандан бери 516 476 402 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган ва 6 256 023 киши вафот этган.

回到顶部