今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европада «Covid рухсатномаси» нинг қўлланиш доираси кенгаймоқда

6 八月 2021 09:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Франция Конститутсиявий кенгаши ресторан, савдо марказлари ва айрим ҳолларда касалхоналарга ташриф буюриш ҳамда халқаро саёҳатлар учун «санитария рухсатномаси» ни жорий қилди. Янги чоралар душанба куни кучга киради, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Вакцинага қарши фуқаролар Марсельда яна норозилик билдиришди.

Намойишчилар тиббиёт ходимларини мажбурий эмлашга қарши чиқишди.

Касалхоналардан бирини текшириш чоғида Франция Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран «Covid рухсатномаси» тиббий ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилмайди, деб ишонтирди. «Рухсатномасиз одамлар тиббий ёрдамдан маҳрум қилинмайди. Биз касал ва заиф одамлар бўлган жойларда вирус йўқлигига ишонч ҳосил қилмоқчимиз «, -деди у.

Айни пайтда Буюк Британия Франциядан ташриф буюрувчилар учун чораларни енгиллаштирмоқда. Лондон эмланганлар учун карантинни бекор қилди. Саёҳатчиларга ПЗР- тестининг манфий натижасини кўрсатиш кифоя.

Италия университет ва мактаб ходимлари ҳамда талабалар учун мажбурий «covid сертификати« ни жорий қилади. «Грин пасс« га эга бўлмаган фуқаролар поездда узоқ масофаларга бора олмайди ва самолётга чиқа олмайди. Жума кунидан бошлаб мамлакат спорт заллари, музейлар, театрлар ва терассалардан ташқари ресторанларга кириш учун QR -кодни ишга туширди.

关键词: Тиббиёт, Европа,
回到顶部