今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитой аҳолисининг 76,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

26 十一月 2021 13:52

BEIJING. Kazinform – Хитойнинг материк қисмида 1,08 миллиард киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлади, бу мамлакат аҳолисининг 76,8 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда етакчи эпидемиолог Чжунг Наньшан Гуанчжоуда (Гуандун провинцияси, Хитой) бўлиб ўтган Хитой интернет-медиа форумида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Чоршанба ҳолатига кўра, тўлиқ эмланганлар сони 1,08 миллиардга етди, бу Хитой аҳолисининг 76,8 фоизини ташкил этади», — деди хитойлик эпидемиолог.

Шунингдек, у Хитойда CОVID-19 билан касалланиш даражаси ҳар 100 минг кишига 8,9, ўлим даражаси эса 100 минг кишига 0,4 ни ташкил этишини таъкидлади.

Ўтган кун давомида Хитойнинг материк қисмида (шундан 4 таси маҳаллий) CОVID-19 инфекциясининг 13 та янги тасдиқланган ҳолати қайд этилди, ўлим ҳолати рўй бермади. Шу билан бирга, Хитойнинг Ляонин (Дальяншаҳри) провинцияларида ва Шанхай шаҳрида 4 та маҳаллий коронавирус инфекцияси аниқланган.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Хитой материк қисмида CОVID-19 билан касалланган беморларнинг 94,42 фоизи даволанган. 2019 йил декабр ойидан буён коронавирус билан касалланганлар сони 98,5 минг нафарга етди, 4636 киши коронавирусдан вафот этди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


关键词: Тиббиёт, Хориж,
回到顶部