今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қарағанди вилоятида «яшил» энергетика фаол ривожланмоқда

29 十一月 2021 19:32

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилояти муқобил энергия улушини оширмоқда. Бугунги кунда вилоятда бешта қуёш электр станцияси, иккита биогаз станцияси ва мини ГЭС мавжуд. «Яшил» энергиянинг умумий қуввати 200 мегаваттдан ошди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги сайтига таяниб.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вилоят ҳокими Женис Қасимбек келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

«Қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини барпо этиш фаол давом этмоқда. 228 МВт қувватга эга 8 та лойиҳа амалга оширилди. Балхаш яқинида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилмоқда. Саранда 100 МВт ва ундан ортиқ сақлаш агрегатларига эга гибрид қуёш станциясини қуриш режалаштирилган», - деди вилоят раҳбари.

«Яшил» энергия лойиҳалари хорижий компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда. Инвестициялар 100 миллиард тенгедан ортиқни ташкил этди.





回到顶部