今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қирғизистон аҳолиси 6,7 миллион кишини ташкил этди

24 五月 2022 07:31

BISHKEK. КАBAR-Кazinform - «Қирғизистон» Миллий статистика қўмитасининг қисқача статистик қўлланмасига кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига Қирғизистон Республикаси аҳолиси 6,7 миллион кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform Кabar агентлигига таяниб хабар беради.

Журнал маълумотларига кўра, республикада ўртача 1 кв кмга 34 кишини ташкил этади.

Пойтахти — Бишкек шаҳри бўлиб, унинг аҳолиси 2022 йил бошида 1,1 миллион кишини ташкил қилган.

Йирик шаҳарлари: Ўш (333,6 минг киши), Жалолобод (125,5 минг киши), Қоракўл (85,6 минг киши), Токмок (71,6 минг киши), Ўзган (64,0 минг киши) .

Майдони бўйича энг катта вилоят Норин (45,2 минг кв.км). Аҳоли энг зич жойлашган вилоятлар Ўш ва Чу вилоятларидир (1 кв.км га 49 киши).

Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тизимига 7 та вилоят ва 2 та республика аҳамиятига эга шаҳар, 40 та маъмурий туман, 32 та шаҳар, 9 та шаҳар типидаги посёлка, 3 та посёлка ва 452 та айил округлари киради.

回到顶部