今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистон вилоятида 1 млндан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди

25 十一月 2021 17:36

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида COVID-19 юқтириш кунлик ўсиши 0,07 фоизни ташкил қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Эпидемиологик вазият матрицасига кўра, Туркистон вилояти «яшил» зонада. Умуман, Туркистон вилоятида 1 024 989 киши COVID-19га қарши эмланди. Иккинчи компонентни 963 612 киши олди. Ўтган кун давомида 1165 киши эмлаш истагини билдирган.

Пандемия бошланганидан бери вилоятда 1 133 798 000 ПЗР тест олинди. Ўтган сутка давомида вилоятда 12 кишида COVID-19 аниқланди. Кунлик ўсиши 0,07% ни ташкил қилади. Юқумли касалликлар шифохонасида жами 930 ўрин мавжуд. Шулардан 623 таси бўш. Пандемия бошланганидан бери 15 621 та тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган. Уларнинг 7713 тасида симптомасиз.

Бугунги кунда вилоят аҳолиси «Спутник-V», «QazVac» и «Sinopharm» вакциналарини олишлари мумкин.
回到顶部