今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Қозоғистонга 10 ойида 1,2 тонна лимон экспорт қилган

3 十二月 2021 14:34

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида 12 та хорижий давлатларга қиймати 3,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна лимон экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Лимон экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

Россия – 2,2 минг тонна;

Қозоғистон – 1,2 минг тонна;

Қирғиз Р. – 380 тонна;

Украина – 2,4 тонна;

Афғонистон – 2,2 тонна.

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 1,2 минг тонна;

Фарғона вилояти – 984 тонна;

Наманган вилояти – 249 тонна;

Бухоро вилояти – 210 тонна.

回到顶部