Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Александр Недовесов жуфтлик баҳсларида Ролан Гаррос чемпионини мағлуб этди

20 January 2022 13:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Александр Недовесов Австралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида иккинчи даврага чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, А.Недовесов илк учрашувини покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши билан бирга турнирнинг 7-ракеткаси, франциялик Николас Маю – Фабрис Мартен билан ўтказган.

Учрашув тақдири учинчи сетда ҳал бўлди.

Қозоғистон-Покистон жуфтлиги 7:6 (7:1), 5:7, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

2 соату 29 дақиқа давом этган учрашувда Недовесов ва Курейши 11 та эйс ва 3 та брейк қайд этди. Энди улар иккинчи босқичда – қозоғистонлик Александр Бублик – польшалик Ян Зелински ёки америкалик Маркос Хирон – жанубий кореялик Сун Ву Квон жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Николас Маю яна бир франциялик Пер Эрбер билан бирга ўтган йили «Ролан Гаррос» турнири финалида қозоғистонлик Александр Бублик ва Андрей Голубевни мағлуб этган эди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Keywords: Спорт,
Up