Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Анна Данилина жуфтлик баҳсларида учинчи босқичга чиқди

21 January 2022 18:10

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Анна Данилина Австралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида учинчи босқичга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Яқинда Сидней WТА 500 турнирида бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан бирга ғалаба қозониб, Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткасига айланган А.Данилина «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Бу сафар Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги иккинчи босқичда чехиялик Тереза Мартинцова – Маркета Вондроушова билан куч синашди.

Беатрис ва Анна 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

1 соат 39 дақиқа давом этган учрашувда улар 2 та эйс ва 8 та брейк-пойнтдан 6 тасини фойдаланишди. Рақиблар 2 та эйс, 4 та брейк (7 брейк)дан нарига ўта олмади.

Б.Хаддад Майя ва А.Данилина чорак финалга чиқиш учун мусобақанинг 10-ракеткалари, чехиялик Мария Боузкова – Луция Градецка ёки испаниялик Алена Большова – норвегиялик Ульрикке Эйкери жуфтлари ғолиби билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов «Ролан Гаррос» чемпионини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Keywords: Спорт,
Up