Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Чимкентда икки туманни боғловчи янги кўприк қуриланади

20 January 2022 18:41

SHYMKENT. Kazinform - Чимкент шаҳар ҳокими Мурат Айтенов Енбекши туманидаги Базарқақпа турар-жой массивида бўлиб, Сайрам-су дарёси орқали ўтган авария ҳолатидаги темир кўприкни кўздан кечирди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Базарқақпа турар-жой массивидаги Сайрам-су дарёси орқали ўтадиган темир кўприк 90-йилларда аҳоли маблағлари ҳисобидан қурилган. Кўприк бир неча бор шикастланган ва 2020 йилда авариявий ҳолати туфайли фойдаланишдан чиқарилган.

Аҳоли учун бу кўприк жуда муҳим, чунки у Енбекши туманидаги 12-сонли шаҳар касалхонаси ва Қаратау тумани марказий касалхонасини боғлайди. Шунинг учун уни қайта тиклашга қарор қилинди.

Эни 5 метр, узунлиги 18 метр бўлган кўприкни реконструкция қилиш учун ҳомийлар аллақачон аниқланган. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.


Up