Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Францияда 49 йўловчи бўлган автобус ҳалокатга учради

17 September 2021 09:09

NUR-SULTAN. Kazinform - Франциянинг Майен департаментидаги Шанже коммунасида 49 йўловчи, шу жумладан коллеж талабалари бўлган автобус йўлдан чиқиб кетди ва 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BFM телеканали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Департамент префектураси автоҳалокатда бошқа транспорт воситалари зарар кўрмаганини тасдиқлади. Aвтобус йўл четида ағдарилиб кетган. Aвтобус ҳайдовчиси терговчиларга ўзини ёмон ҳис қилганини айтди.

Полиция икки жабрланувчининг аҳволи оғир эканлигини айтди. France Bleu Радиостанцияси хабарига кўра, қутқарувчилар жароҳатланган икки кишини Лавал шаҳридаги касалхонага олиб кетишган.

Keywords: Европа,
Up