Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Германияда талаба дарс вақтида ўқ узди

25 January 2022 11:41

BERLIN. Кazinform - Германия канцлери Олаф Шольц Гейдельберг университетида содир бўлган қуролли ҳужум муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Университет Германия жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг федерал ҳудудида жойлашган, дея хабар беради Кazinform Euronews.cоm га таяниб.

Натижада битта талаба қиз ҳалок бўлди, учта киши оғир жароҳат олди. Ҳужум қилган шахс маъруза залида талабаларга қарата ўқ узган, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Университет яқинидаги ҳудуд ўраб олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ узган шахс талаба бўлган. У ўзи билан бир нечта узун стволли ўқотар қурол олиб келган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган. Мутахассислар бунинг сиёсий ёки диний асосини ҳозирча кўрмаяпти.


Keywords: Европа,
Up