Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Халқаро волейбол федерацияси янги жаҳон турнири ташкил этилганини эълон қилди

15 October 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) пляж волейболи бўйича янги мусобақа ташкил етилганини расман еълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар берди.

У анъанавий World Тоur билан бир қаторда ўтказилади. Маълумки, мусобақа Тhе Volleyball Wоrld Beach Pro Tour деб номланади.

Турнир формати учта бўлинма бўйича қуръа ташлашни ўз ичига олади: Elite16, Challenge ва Futures. Elita мусобақасида 16 жамоа иштирок этади. Мусобақа айланма ва плей-офф ўйинларини ўз ичига олади.

Challenge бўлинмасининг дуэтлари рейтинг очколарини тўплаш орқали elitaга кириши мумкин. Futuresни ёш волейболчилар тақдим этишади.

Волейбол бўйича The Wolleyball World Beach Pro Тour турнири келаси йилнинг март ойида бошланади.

Keywords: Спорт,
Up