Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон қўшимча Pfizer вакцинасини сотиб олади

18 January 2022 10:42

NUR-SULTAN. Кazinform - Шу ой охиригача «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси келтирилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Эслатиб қўймоқчиманки, аҳолининг барча гуруҳлари эмлашнинг дастлабки курси тугаганидан кейин 6 ой ўтгач қайта эмланади. Йилнинг биринчи ярмида 8 миллионга яқин киши қайта эмланади», - деди Ажар Ғиният.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда аҳолининг барча гуруҳларини қайта эмлаш икки турдаги вакцина билан амалга оширилмоқда: Sinopharm ва QazVac. Pfizer Комирнати вакцинаси 60 ёшдан ошганлар, ҳомиладор аёллар ва тиббиёт ходимлари учун қўлланилади.

Вазирлик қайта эмлаш учун қўшимча QazVac, Sinopharm ва Pfizer Комирнати вакциналари сотиб олишни режалаштирмоқда. «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси январ охиригача етказилади», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Up