Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ОТМ ўқитувчиларининг маоши ошди

15 September 2021 18:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигига бўйсунувчи олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг маоши шу йилнинг сентябр ойидан бошлаб оширилди. Энди ОТМ ўқитувчилари ойига камида 200 минг тенге оладилар, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Катта ўқитувчи камида 230 минг тенге, ассоцацияланган профессор - 260 минг, профессор - 350 минг, миллий университетларда - 400 минг тенге олади.

«Президентнинг қўллаб -қувватлаши туфайли вазирлик университет ходимлари учун энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш тўғрисида буйруқ чиқарди. Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги ОТМ ўқитувчиларининг маоши ошди. Шунингдек, битта ставканинг максимал миқдори ўқув йили учун 680 соатдан ошмайди. Яъни, ўқув юкламаси камаяди. Ўзгариш шуни англатадики, профессор -ўқитувчилар илмий -тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун кўпроқ имконият ва вақтга эга бўлишади «, - деди ҚР Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Қуаниш Ерғалиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамоат ишончи миллий кенгаши йиғилишида Президент ОТМ ўқитувчиларининг маошини оширишни топширганди.

2019 йил сентябр ойида Таълим ва фан вазирлигига бўйсунувчи олий ўқув юртлари профессор -ўқитувчиларининг иш ҳақи 20 фоизга, 2020 йил сентябр ойида яна 20 фоизга оширилди.

Иш ҳақининг сезиларли даражада ошиши жараёнида унинг минимал ҳажми ва педагогик юкламанинг максимал миқдори белгиланди.

Up