Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада 6 та медални қўлга киритишди

27 July 2021 08:15

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов физика ва тилшунослик бўйича халқаро олимпиадалар ғолибларини табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Бизнинг ўқувчиларимиз Қозоғистонни дунёга танитишда давом этмоқдалар. Улар физика ва тилшунослик бўйича халқаро олимпиадаларда 6 медални қўлга киритдилар. Ёш физиклар 5 та кумуш ва тилшунослар 1 та бронза медалига сазовор бўлишди», - деб ёзди вазир ўзининг Facebook саҳифасида.

Литва шаҳрида физика бўйича олимпиада бўлиб ўтди. Қозоғистон номидан Нур-Султан, Алмати, Атирау ва Павлодар шаҳридан бешта ўқувчи, яъни республика фан олимпиадаси ғолиблари қатнашди.

«Улар 76 мамлакатдан келган 400 га яқин ва ўқувчилар билан беллашдилар. Натижада барча ўқувчиларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Кумуш медал соҳиблари - Рауан Қалдибаев, Антон Драганчук, Динмуҳаммед Рахимжанов, Ризабек Алпамис, Ерсултан Питебай», - деди Асхат Аймағамбетов.

Тилшунослик бўйича олимпиада Латвияда бўлиб ўтди. Унда Нур-Султан, Чимкент, Тараз ва Қарағанди шаҳридан 4 нафар ва ўқувчи иштирок этди.




Қозоғистон терма жамоаси республика олимпиадаси ғолибларидан иборат. Пойтахтлик ўқувчи Дарья Пересипкина бронза медалига сазовор бўлди.

«Сизларни янги ғалабаларингиз билан табриклайман! Қозоғистонлик ўқувчилар яна бир бор кучли тайёргарлиги ва юқори даражадаги билимларини исботладилар. Сизлар тенгдошларингиз орасида физика ва тилшунослик дунёсида етакчига айландингиз.

Кўриниб турибдики, бундай ютуқлар меҳнатсеварлик, сабр ва қайсарлик, бир неча йиллик юксак тайёргарлик натижасидир. Умид қиламизки, келажакда биз сизларнинг исмларингизни маҳаллий илм-фан оламида кўрамиз. Сизларга янги ютуқлар тилайман!»,- деди вазир.

Асхат Аймағамбетов ўқувчиларнинг, ота-оналар ва ўқувчиларнинг мураббийларини табриклади. У ўқувчиларнинг илм-фан оламини янада забт этиши ва рекордларни янгилаши учун шароит яратишда давом этишини таъкидлади.

Up