Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тараз шаҳрида 600 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди

21 January 2022 12:55

TARAZ. Kazinform – Таразда 600 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тараз шаҳридаги «Шалғай Қарасу»да 600 ўринли янги мактаб қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 2,1 миллиард тенгени ташкил этган. Объект пудратчи «ТемирСтройСервис» МЧЖ томонидан қурилган. Ота-оналар ва ўқувчиларни вилоят ҳокими Бердибек Сапарбоев табриклади.




«Ҳар бир давлатнинг келажаги, ривожланиши - унинг билимли, онгли ва соғлом ёшларига боғлиқ. Мамлакатимизда бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фармони билан тасдиқланган 10 та миллий лойиҳада ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилган. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан вилоятда кўплаб ижтимоий соҳа объектлари барпо этилмоқда. Сўнгги икки йил ичида вилоятда 41 янги мактаб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 24 та мактаб қуриш режалаштирилган», – деди вилоят раҳбари.

Ушбу таълим муассасасида 700 дан ортиқ бола таҳсил олади. Муассаса модификация хоналар билан, 200 ўринли овқат хонаси, 130 ўринли анжуманлар зали ва кенг спорт зали билан жиҳозланган. Мактабни ички ва ташқи безатиш мазмунига алоҳида эътибор қаратилмоқда.





Муаллиф: Сая Сембай


Up