Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Январ фожиаси: Қозоғистонда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қамоққа олишдан фойдаланмаслик тавсия этилди

18 January 2022 09:09

NUR-SULTAN. Кazinform – «Инсон ҳуқуқлари бўйича хартия» жамоат жамғармаси раҳбари, Миллий жамоат ишонч кенгаши аъзоси Жемис Турмағамбетова маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни ҳибсга олиш ўрнига муқобил чоралар кўришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Президентнинг январ воқеалари бўйича ҳибсга олинган фуқароларнинг айби даражасини аниқлаш, оғирлаштирувчи ҳолатлари йўқ бўлган тақдирда енгиллаштирувчи чоралар кўриш бўйича Бош прокуратурага берган топшириғи жуда тўғри, деб ҳисоблайман. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишига аралашмайлик. Беихтиёр шу аҳволга тушиб қолган муҳтожларга ёрдам беришга чақираман, - деди Ж. Турмағамбетова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Маърузачининг таъкидлашича, тартибсизликлар авж олган кунларда тахминлардан воз кечиб, мавжуд вазият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳаракатларига берилган баҳонинг холислигини таъминлаш зарур.

«Фавқулодда вазиятлар ва тартибсизликларни бартараф этишда тажрибага эга мустақил экспертлар эътиборини жалб қилиш муҳим. Барча ҳолатларда, айниқса, махсус техника ва ўқотар қуроллардан фойдаланишда халқаро экспертларни жалб этиш масаласини кўриб чиқиш керак. Юқори ва қуйи прокуратура органлари барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қамоққа олинган шахсларнинг материалларини нафақат зудлик билан кўриб чиқишлари, балки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган айбдорлар ишини кўриб чиқишни, яъни қамоққа олиш ўрнига муқобил жазо чораларини қўллашни тезлаштиришлари керак», - деди Ж. Турмағамбетова.

Keywords: Жамият,
Up