Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШ вакциналар энди янги коронавирус штаммларидан ҳимоя қила олмайди деб хавотирланмоқда

2021 жылдың 28 шілде 2021 14:08

NEW YORK. TASS-Kazinform -Америкалик тиббиёт мутахассислари коронавируснинг янги турлари олдида мавжуд вакциналарнинг самарасиз бўлишидан қўрқишади. Бу ҳақда сешанба куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Федерал Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Маркази раҳбари Рошель Валенски маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

«Биз соғлиқни сақлаш ва илмий доираларда бир нечта мутациялар ва вируснинг жуда осон тарқаладиган шакллари мавжудлигидан хавотирдамиз, янги штаммларга қарши вакциналаримиз таъсир этмай, улар оғир касаллик ва ўлимга қарши ҳимояни четлаб ўтиши мумкин», деди у журналистлар саволига жавобан.

Валенскининг таъкидлашича, «ҳозирда мавжуд бўлган вакциналар оғир касаллик ва ўлимдан ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан самаралидир», аммо коронавируснинг «янги штаммлари пайдо бўлишидан катта хавотирлар мавжуд».

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус инфекцияси юқтиришнинг 34,5 миллиондан ортиқ ҳолатлари аниқланган, 611 мингдан ортиқ одам вафот этган. Мамлакат иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда туради. Яқинда аниқланган касалликнинг янги ҳолатларининг аксарияти «дельта» штаммига тўғри келмоқда.


Басты сөздер: Вакцина, Тиббиёт,
Жоғары қарай