Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Американинг пойабзал ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Россияни тарк этади

2022 жылдың 25 мамыр 2022 14:19

МOSKVA. ТАSS - Кazinform - Американинг пойабзал ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Nike компанияси мамлакатдаги энг йирик ягона брендли Америка чакана савдо дўконлари тармоғига эгалик қилувчи Inventive Retail Group (IRG) билан франчайзинг шартномасини узайтирмади. Бу ҳақда чоршанба куни IRG президенти Тихон Смиковнинг компания ходимларига йўллаган мактубига таяниб, «Ведомости» газетаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Газетанинг ёзишича, компания яқин келажакда Россияга маҳсулот етказиб беришни ташкил эта олмайди. Смиковнинг мактубида айтилишича, «захиралар тугайди». IRG ушбу бренд остидаги барча дўконларини ёпишга мажбур бўлади.

IRG PR директори Людмила Семушина газетага Nikе маҳсулотларини етказиб бериш тўхтатилганини ва товарларнинг ўзи етишмаётганини тасдиқлади.

Америкалик ритейлер вакилининг «Ведомости»га маълум қилишича, операцион қийинчиликлар туфайли Nike мавжуд бизнес алоқаларини, жумладан, UP & Runни (IRG таркибига кирувчи) янгиламасликка ёки янги иш муносабатларига кирмасликка қарор қилди.

Газетанинг ёзишича, Nike бренди маҳсулотлари Россия бозоридан йўқолиб қолмайди, чунки улгуржи дистрибьюторлар ишлашда давом этади – маҳсулотлар мультибрендли дўконларда сотилади.

Март ойида Nikе Россия Федерациясидаги мижозларга етказиб беришни кафолатлай олмаслигини ва Nike.cоm ва Nikе иловасидаги харидлар «бу ҳудудда вақтинчалик мавжуд эмаслигини» маълум қилган эди.

Басты сөздер: Бизнес,
Жоғары қарай