Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 80 минг доллар мукофот олади

2022 жылдың 20 мамыр 2022 22:32

ISTANBUL. Kazinform - Истанбулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра, ғолиблар ва совриндорлар IBАнинг пул мукофотлари билан тақдирланди, жумладан, беш нафар қозоғистонлик боксчи қиз. Бундан ташқари, боксчиларга қўшимча пул мукофотлари тақдим этилади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон бокс федерацияси сайтига таяниб.

2022 йилги жаҳон чемпионати ғолиб ва ​​совриндорлари Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) томонидан таъсис этилган пул мукофотлари билан тақдирланади: олтин медаль учун - 100 000 доллар, кумуш медаль учун - 50 000 ва бронза медаль учун - 25 000 доллар.

Аввал хабар қилинганидек, қозоғистонлик спортчилар ҳисобида битта кумуш ва тўртта бронза медаль бор. Кумуш медални Алуа Балқибекова (48 кг), бронза медални – Жайна Шекербекова (52 кг), Дина Жоламан (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг) ва Валентина Хальзовалар (70 кг) қўлга киритди.





Кумуш медаль соҳиби Алуа Балқибекова Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Рақишев номидан IBАнинг 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулидан ташқари 30 000 доллар олади. Бронза медали соҳиблари Жайна Шекербекова, Дина Жоламан, Карина Ибрагимова ва Валентина Хальзова IBАнинг 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулидан ташқари 10 000 доллар олади.













Басты сөздер: Спорт,
Жоғары қарай