Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Давлат раҳбари Польша Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

2022 жылдың 27 мамыр 2022 16:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Польша томони ташаббуси билан Президент Анджей Дуда билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президентлар бу йил икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги нишонланишини таъкидладилар. Тарихан мана шу қисқа вақт ичида Қозоғистон ва Польша ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот якунида Президентлар томонларни қизиқтирган кенг кўламли соҳаларда конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Жоғары қарай