Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Эртага ҚР «Фахрийлар уюшмаси» РЖБ қурултойи бўлиб ўтади

2022 жылдың 19 мамыр 2022 15:05

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти «Фахрийлар уюшмаси» Республика жамоат бирлашмаси раиси Бақтиқожа Измухамбетовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Фахрийлар уюшмаси» Республика жамоат бирлашмаси фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берилди.

«Фахрийлар уюшмаси» Республика жамоат бирлашмаси ҳузурида умумхалқ референдумини қўллаб-қувватлаш штаби ташкил этилди. Бақтиқожа Измухамбетовнинг айтишича, штаб фаолияти икки йўналишда олиб борилмоқда. Биринчи, Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг маъносини тушунтириш. Иккинчи йўналиш референдумда фаол иштирок этиш масаласини ўз ичига олади.

«Фахрийлар уюшмаси» Республика жамоат бирлашмасининг эртага, 20 май куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари қурултойи кун тартиби ҳақида ҳам маълумот берилди.

Учрашувда Президент «Фахрийлар уюшмаси»ни ривожлантириш бўйича бир қанча таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва тегишли давлат органларига тегишли топшириқлар берди.

Басты сөздер: Қабул, Ақорда,
Жоғары қарай