Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа Иттифоқи аҳолисининг 57 фоизи  COVID-19га қарши эмланган

2021 жылдың 28 шілде 2021 17:35

BRUSSELS. Kazinform - Коронавируснинг «Дельта» версияси жуда хавфлидир. Биз имконияти бор барча фуқароларни эмланишга чақирамиз, деди Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг COVID-19га қарши эмлаш кампаниясининг навбатдаги босқичи тугагандан сўнг маълум қилинди.

Хусусан, У. Ляйеннинг сўзларига кўра, катта ёшдаги европаликларнинг 57 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг иккита таркибий қисми билан эмланган. Вакцина уларни тўлиқ ҳимоя қилади.

«Европа Иттифоқи ваъдасини бажарди. Июл ойида бизнинг мақсадимиз Европа Иттифоқи фуқароларининг 70 фоизини вакцинанинг камида битта компоненти билан ҳимоя қилиш эди. Бугун биз кўзлаган мақсадимизга эришдик. Ушбу кўрсаткич билан Европа дунёда эмлаш бўйича етакчи ўринда туради «, - деди У. Ляйен.

Европа Иттифоқи комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, бу билан тўхтаб қолмаслик керак.

«Ўзимиз ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун. Европа Иттифоқи аҳоли ва бошқа мамлакатларга етарли миқдордаги вакцина етказиб беришни давом эттиради «, - деди у.

Муаллиф Арнур Раҳимбеков
Басты сөздер: Вакцина, Европа, Тиббиёт,
Жоғары қарай