Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Қатар Амирига табрик телеграммасини юборди

2021 жылдың 12 қазан 2021 19:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Қатар Давлати Маслаҳат кенгаши аъзолари муваффақиятли сайлангани муносабати билан табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Мамлакат тарихида биринчи марта ташкил этилган бу сиёсий-демократик тадбир Қатарнинг эркин фуқаролик жамияти ва дунёвий давлат қуришда эришган ютуқларининг яққол намоёнидир. Бу борада, мамлакатингизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларингизни янада самарали амалга оширишингизни тилайман. Шу билан бирга, Шиғанақ минтақасида Қозоғистоннинг асосий шерикларидан бири бўлган Қатар билан яқин алоқаларимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини, ҳамкорлик соҳамиз кенгайиб бораётганини миннатдорлик билан изҳор этаман. Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз халқларимиз фаровонлиги учун юқори салоҳиятга эга бўлган муносабатларимизни янада ривожлантиради», - дейилади телеграммада.

Жоғары қарай