Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда имтиёзли автокредит бўйича 4834 шахснинг аризаси маъқулланди

2022 жылдың 23 мамыр 2022 13:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Имтиёзли автокредит дастури орқали 34 та қозоғистонлик автомобиль харид қилди. Бу ҳақда «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Жанар Ибрашева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу дастурнинг асосий оператори «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» ҳисобланади. Илгари Қозоғистон тараққиёт банки оператор бўлган. Ушбу дастур доирасида айланма механизм орқали 100 миллиард тенге ажратилди. Яъни, фуқароларимиз биринчи навбатда сотиладиган автомобиль олишга улгурмаса, жисмоний шахслардан маблағ тушгандан кейин дарҳол яна мурожаат қилишлари мумкин. 2-3 ой ичида имтиёзли автокредит олиш мумкин бўлади», - деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, дастур бўйича 10 мингдан ортиқ кишига автомобиллар берилади.

Ҳозирда аризаларни Банк ЦентерКредит, Евроосиё банки, Halyq Bank орқали топшириш мумкин. Бугундан бошлаб Forte Bank ушбу рўйхатга қўшилади.

«Дастур бошланганидан буён 14 507 та ариза келиб тушди. Шундан 4834 нафар жисмоний шахсга 35,7 млрд тенге маъқулланди. 34 та машина сотиб олинди: Нур-Султан – 11 та, Алмати – 4 та, Ақтўбе вилояти – 3 та, Алмати вилояти – 1 та, Ғарбий Қозоғистон вилояти – 1 та, Жамбил вилояти – 4 та, Павлодар вилояти – 4 та, Чимкент – ​​6 та машина», — деди Жанар Ибрашева.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Басты сөздер: Транспорт,
Жоғары қарай