Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нур-Султанда Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклиги истиқболи муҳокама қилинди

2021 жылдың 2 желтоқсан 2021 17:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида қозоқ-ўзбек стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Марказий Осиё халқаро институти ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган тадбирда икки мамлакат етакчи таҳлил марказлари мутасаддилари, шунингдек Ўзбекистондан Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Қозоғистондан Шарқ-Ғарб халқаро геосиёсий прогнозлаш маркази, ҚР Биринчи Президенти – Елбасы жамғармаси ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси вакиллари қатнашди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Aнвар Носиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи арафасида ташкил этилган ушбу давра суҳбатининг алоҳида аҳамиятига тўхталди. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракати туфайли икки қардош давлат ўртасидаги муносабат дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик асосида барча соҳаларда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Бугунги кунда конструктив сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ҳудудлараро алоқа, маданий-гуманитар алмашинув янада фаоллашгани, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик бутун Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланишининг муҳим омилига айлангани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувларини ўтказиш бўйича ташаббуси айнан Қозоғистонда илгари сурилгани ҳам ғоят аҳамиятли. Ушбу форматдаги биринчи Саммит Нур-Султанда 2018 йил Наврўз байрами арафасида бўлиб ўтган эди.
Давлат раҳбарининг Қозоғистонга бўлажак давлат ташрифи ўзбек-қозоқ шериклигининг юқори даражаси ва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга бўлган юксак эътиборидан далолат.
Ўз навбатида Қозоғистон Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти директори Зарема Шаукенова таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистонни мустаҳкам дўстлик ипи боғлаб туради. Бу ришта нафақат икки юрт бирлигини, балки минтақавий ҳамкорликни ҳам мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.
Давра суҳбатида мамлакатларимиз барча халқаро муаммолар юзасидан ўзаро уйғун позицияда экани эътироф этилди. Қозоғистон Тошкентнинг халқаро майдондаги ташаббуслари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ижобий аҳамият касб этишини тўлиқ англайди.


Жоғары қарай