Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон Aфрика давлатлари билан авиақатновларни тўхтатди

2021 жылдың 2 желтоқсан 2021 09:31

ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон 3 декабрдан 10 январгача янги «омикрон» коронавирус штамми тарқалиши кузатилаётган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновларни тўхтатди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича Республика комиссияси қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жанубий Aфрика, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро рейслар (республика ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали кириш) тўхтатилди. Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, охирги 14 кун ичида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди», — дейилади хабарда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, рейсларни қайта тиклаш юзага келаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, босқичма-босқич амалга оширилади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Басты сөздер: Марказий Осиё, Тиббиёт,
Жоғары қарай