Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда ҳайдовчилар қулоқчин орқали телефондан фойдаланиши мумкин

2021 жылдың 2 желтоқсан 2021 15:32

TASHKENT. Kazinform - «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди.Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар(наушник) орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).


Жоғары қарай