Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда COVID-19 юқтириш бўйича яна антирекорд қайд этилди

2021 жылдың 28 шілде 2021 14:50

TASHKENT. Kazinform - Пандемия бошланганидан буён кунлик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича Ўзбекистонда янги антирекорд қайд этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида 843 нафар киши коронавирус билан касалланган, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Бунга қадар, сўнгги кунларда инфекция юқтириш бўйича антирекорд: 789, 719, 698, 658 ва 585 тарзида янгиланди.

Статистик маълумотларга кўра, аввалги рекорд 2020 йил 1 августда ўрнатилганди. Ўша куни мамлакатда коронавирус инфекциясини 774 та киши юқтирган.

Бундан ташқари, бир кунда 556 та кишига пневмония ташхиси қўйилган. Бир кун олдин бу кўрсаткич 521 та эди. Бундан ташқари, COVID-19 касаллигидан 8 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда вафот этганларнинг умумий сони 853 кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли 28 июлдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилган. 17 июл куни Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида ишлайдиган 18 ёшдан катта, шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида хизмат қилаётган фуқароларни эмлашга қарор қилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Парламенти меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Басты сөздер: Тиббиёт, Марказий Осиё,
Жоғары қарай