Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алматига «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси етказилди

22 Января 2022 15:22

ALMATY. Kazinform – Алматига «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси етказилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бошқарма маълумотларига кўра, «Спутник Лайт» вакцинаси қайта эмлаш, яғни тўлиқ эмлаш муддати тугаганидан кейин қайта эмлаш учун мўлжалланган.

Вакцина 24 январдан бошлаб шаҳарнинг барча поликлиникаларида мавжуд бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, ревакцинация вакцинанинг тўлиқ курсидан кейин 6 ойдан олдин амалга оширилмайди.

«Спутник Лайт» - векторли вакцина, унинг таркиби Спутникнинг биринчи компонентига ўхшайди.

«Алматида ревакцинация учун қуйидаги вакциналар мавжуд: QazVac, VeroCell ва Спутник Лайт. Pfizer препаратини тегишли контингент, шунингдек, 60 ёшдан ошганлар ва тиббиёт ходимлари қайта эмлашлари мумкин», - дея хабар бермоқда Алмати соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.


Муаллиф: Алма Муқанова

Наверх