Погода
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Мажилиси Раиси «Туркистон» телеканалини туркий давлатлар учун умумий каналга айлантиришни таклиф қилди

28 Сентября 2021 15:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Туркистонда Туркий тилли мамлакатлар Парламентлари Aссамблеясининг Х ялпи мажлисида ҚР Мажилис Раиси Нурлан Нигматулин Қозоғистоннинг ТуркПAдаги раислигининг асосий йўналишларига эътибор қаратди, деб хабар беради Мажилис матбуот хизмати.

Сессияда ТуркПAга аъзо давлатлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия Парламентлари делегациялари, шунингдек Ўзбекистон ва Венгрия кузатувчилари, Турк Ҳамкорлик Ташкилоти, кузатувчи ташкилотлари ва бошқа институтлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Нурлан Нигматулин Aссамблея фаолиятининг асосий йўналишлари, биринчи навбатда, турк дунёсининг узоқ муддатли мақсадларини амалга оширишга туртки берадиган «Туркийлар келажаги - 2040» стратегик ҳужжатини ишлаб чиқиш эканлигини айтди.

- Биз Кенгашда ТуркПAнинг намунавий қонунлар тўғрисидаги низомини қабул қилдик. Бундан ташқари, биз 2022-2027 йилларга мўлжалланган ТуркПA қонунчилик фаолияти дастурини ишлаб чиқамиз.

Янги рақамли технологияларнинг ривожланиши ахборот хавфсизлигига эътиборни талаб қилади. Шунинг учун биз «Киберхавфсизлик тўғрисида» намунавий қонунни қабул қилишни таклиф қиламиз, - деди Палата Спикери.





Нурлан Нигматулин фикрича, яна бир муҳим йўналиш - халқаро муносабатлар.

Бундан ташқари, учрашув давомида хавфсизлик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Бу жиҳатдан Aфғонистондаги ҳозирги вазият айниқса хавотирли. Ҳозирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aфғонистондаги ёрдам миссияси ходимлари вақтинча Алматига кўчирилган.

Шу муносабат билан, Мажилис Раиси бугунги кунда мамлакат гуманитар инқирозга юз тутаётганини таъкидлади:

- Биз БМТ доирасида Алматида халқаро гуманитар ва логистика марказини ташкил этишни таклиф қиламиз. Яна бир масала - ТуркПAга аъзо давлатлар доирасини кенгайтириш.

Мажилис раиси, шунингдек, юбилей сессиясида Ўзбекистон Парламенти вакилларининг иштирокидан мамнунлигини билдириб, айни пайтда туркманистонлик ҳамкасблари билан Парламентлараро алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Нурлан Нигматулин турк дунёсининг бирлиги мамлакатларимиз ўртасидаги маданий -гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бевосита боғлиқлигини таъкидлаб, раислик даврида маданият, фан ва таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Учрашув давомида Мажилис раиси «Туркистон» телеканали жорий йилда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан очилганини айтди.





- Туркистон бутун туркий оламнинг «маънавий пойтахти» бўлгани учун мен ушбу канални барча туркий давлатлар учун умумий канал қилишни таклиф этаман, - деди Нурлан Ниғматулин.

Мажилис Раисининг сўзларига кўра, у мамлакатларимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тараққиёт йўлини ва Парламентлар фаолиятини ҳар томонлама тарғиб қилади ва барча туркий мамлакатларга керакли маълумотлар муҳитнинг шаклланишига ҳисса қўшади.


Ключевые слова: ОАВ,
Наверх